Зидан, Симеоне, Роналду ва бошқалар. Футбол оламидаги энг таниқли жуфтликларни ёдга оламиз

SPORTS.uz футбол оламидаги энг машҳур жуфтликлар билан қисқача таништириб ўтади.

Дэвид ва Виктория Бекхэм

flwefowefkowekfwe

Бу жуфтлик нафақат ҳаётда, балки бизнесда ҳам узоқ йиллик ҳамкор саналади. Уларнинг қўл остида ҳозир миллиард доллардан ортиқ маблағ мавжуд. Бутсаларини михга илган футболчи учун бу суммани қўлга киритиш осон бўлмагани аниқ.

Ўз вақтида тақдир уларни жуда кўп синади. Виктория Дэвидни бир неча бор кечирди. Бекс эса, турмуш ўртоғининг кўмаги билан қийин кунларни енгиб ўтди. Айни дамда улар сайёрамизнинг энг бахтли жуфтликларидан бири саналади. Виктория АҚШда мода ва дизайн соҳасида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирча, бу улкан даромад келтирмаяпти, бироқ у ўз ишидан завқ олмоқда.

Роналду ва Жоржина

цшопшкопшукшпо

Улар бутун спорт оламидаги энг кўп муҳокамага сабаб бўлувчилар сирасига киради. Испаниялик Жоржина дўкондаги оддий сотувчи қиз бўлишига қарамай, Кришнинг меҳрини ва эътиборини қозонишга муваффақ бўлди. Уларнинг севгисига ҳавас қилиш мумкин. Хориж нашрларининг маълум қилишича, Жоржина ва Роналду яширин тарзда Марокашда никоҳдан ўтган. Ҳозирда улар 5 фарзанднинг ота-онаси саналади.

Ронладунинг онаси ва опасининг  характери оғир. Шу боис, Криштианунинг аввалги "дугоналар"и муаммоларга дуч келган. Жоржина ҳозирча ҳаммасини уддаламоқда. Роналду пандемия қоидаларини бузиб бўлсада, уни хурсанд қилишда давом этмоқда.

Икер ва Сара Карбанеро

лупкщлпщкулщпкулп

Испаниялик севишганлар оғир кунларни бошдан кечирди. Икер инфарктни бошдан ўтказганидан хабарингиз бор. Сара турмуш ўртоғини ҳар жабҳада қўллаб-қувватлаб турди. Бундан бир неча йил илгари Икер Сарани саратонни енгиб ўтишига кўмак берган эди.

Уларнинг иккита ўғли бор. Улар Лукас ва Мартин. Икер оёққа тургач, Мадридга қайтиб келди. Ҳозирда, у «Реал» клубида фаолият олиб бормоқда. Сара эса, телебошловчилик фаолиятини қайта тиклади.

Месси ва Антонелла Рокуццо

плукщлпщуклщпку

Антонелла Леонинг биринчи муҳаббати десак, адашмаган бўламиз. Улар 2017 йилда никоҳдан ўтишди. Тўй бундан аввалроқ бўлиши керак эди, бироқ рашк сабабли иш ортга сурилиб кетди.

Испан нашрларининг маълум қилишича, Антонелла жуда ҳам рашкчи. У Леога бегона аёллар SMS ёзишини жуда ёмон кўради. Хатто, мухлисалар билан суратга тушишини ҳам хуш кўрмайди. Месси ҳозирча талабчан турмуш ўртоғини ранжитгани йўқ. Шундай бўлсада, Антонелла Леонинг футболдаги фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Зидан ва “Қиролича” Вероника

лцалцщлащцулауц

Вероника эса, бунинг тамомила акси. У ўз вақтида Зиданнинг «Ювентус»га ўтишини, кейинроқ «Реал» билан шартнома имзолашини ташкиллаштирган.

Шу кунга қадар, Зиданлар оиласи истиқомат қилган барча уйларни айнан Вероника хоним танлаган. Зайниддин мураббийлик фаолиятини бошлагач, Вероника яна у билан катта воқеаларда иштирок этишни бошлади. Аввалига у Зиданни Мадриддан кетишга кўндирган бўлса, кейин Флорентино Перес билан музокара олиб борди ва французни ортга қайтишини таъминлади.

Испан нашрлари Зиданнинг бир неча бор аёли билан дўкон айланиб юргани акс этган суратни намойиш этган. ЗиЗу ўз турмуш ўртоғининг ҳар бир сўзини қадрлайдиганлар сирасига киради.

Пике ва Шакира

кудпзукдзпдузкдп

Шакира Пикедан 10 ёш катта бўлишига қарамай, уларнинг алоқалари жуда мустаҳкам. 2010 йилдаги ЖЧ мадҳиясини яратиш жараёнида туғилган севги ҳали-ҳамон ўз кучида.

Уларнинг ҳозирда Саша ва Милан исмли иккита фарзанди бор. Эътиборлиси шундаки, 10 йилдан бери таниш бўлишларига қарамай, улар ҳали турмуш қургани йўқ. Ўзаро интервьюларда эр-хотин эканлигини таъкидлашганига қарамай, ҳали расман никоҳдан ўтишмаган. Ҳозирда Пике ва Шакира бир нечта бизнесларда ҳамкорлик қилмоқда.

Симеоне ва Карла Перейра

glerpglerplger

50 ёшни "уриб қўйган" Диегонинг катта ёшдаги  фарзандлари бор. У 20 йил давомида бирга турмуш қурган аёли – Каролина Бальдини билан ажрашди. Ҳозирда, ўзидан 16 ёш кичик Карла билан бахтли ҳаёт кечирмоқда. Перейра хоним модель ва актриса. У испан телеканалларидаги чиқишлари билан жуда машҳур.

Карла Симеонега  иккита қиз туғиб берди. Аргентинада туғилган бўлишига қарамай, Карла Испания фуқароси. 2014 йилда танишган жуфтлик ҳозиргача бахтли ҳаёт кечириб келмоқда.

Шахсий ҳаёт футболга таъсир кўрсатадими?!

Бу саволга бемалол "ҳа", деб жавоб бериш мумкин. Таниқли мураббийларнинг фикрича, уйда фарзанди ва турмуш ўртоғи кутадиган футболчилар депрессиядан тезроқ чиқиб кетади. Моделлар ва турли актрисалар билан учрашиб юрувчи футболчиларнинг ўйинида стабиллик бўлмайди.

Бу сўзлар ҳақиқатга яқин. Балки, шу сабабли Роналдиньо ўз иқтидоридан керакли даражада фойдалана олмагандир. Балки Неймар кучли бир аёлнинг кўмагисиз «олтин тўп»ни ўзиники қила олмас. Яна ким билади дейсиз?!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!