Зидан 1-бўлимдан сўнг, Куртуани нима учун алмаштирди?

Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Реал" ва "Брюгге" (2:2) ўзаро баҳс олиб борди. Мадридликлар дарвозабони Тибо Куртуа учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг алмаштириб юборилди.

Маълум бўлишича, Зинедин Зидан Куртуанинг бош айланиши ва ошқозон билан боғлиқ муаммолари бўлгани учун алмаштиришга мажбур бўлган.

Бундан ташқари, ҳимоячи Начо чап тиззасидан жароҳат олгани учун ўзгартирилгани маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!