Зидан 40 йиллик анъанани бузди

Европада якунланган ёзги трансферлар бозорида “Реал” бирорта футболчини харид қилмади. “Қироллик клуби” 40 йилдан буён ҳар гал трансферга қўл урар эди. Бу гал пандемия таъсирида молиявий йўқотишларга дуч келган мадридликлар трансферлардан воз кечди.

Бош мураббий Зинедин Зидан таркибни кучайтириш мақсадида ижарада юрган футболчиларни синовдан ўтказиб улардан уч нафарини жамоада олиб қолди.  Франциялик мутахассис қарорига  кўра, дарвозабон Андрей Лунин, ярим ҳимоячи Мартин Эдегор ва ҳимоячи Альваро Одриосола мавсумни “Реал”нинг асосий таркибида ўтказадиган бўлди.

Испаниянинг амалдаги чемпиони бўлган мадридликлар бу йилги мавсумда ҳам бешинчи турдан сўнг, 10 очко билан пешқадамликни ўзида сақлаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!