Зидан бирданига икки жамоани бошқаради

Зинедин Зидан ПСЖни қабул қилиб олишга рози бўлди. Бунинг учун Париж клуби хўжайинлари франциялик мутахассисга Франция терма жамоасида ҳам бош мураббийлик қилишига рухсат беришига тўғри келди.

Мамлакат бош жамоасини бошқаришни мақсад қилган Зинедин Зидан ўзига бўлган таклифларни рад этиб келаётган эди. Машҳур футболчи шу йилнинг охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоани Дидье Дешамдан қабул қилиб олиши кутиляпти.  

ПСЖ раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариши ҳақида хабарлар тарқалиб бўлди.

Клуб мутасаддилари Зиданга ҳар мавсум учун 25 миллион евро маош тўлашни ваъда қилган ва мутахассиснинг розилигини олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!