Зидан "бўри"ни кутяпти

“Вульверхэмптон” ярим ҳимоячиси Рубен Невеш фаолиятини “Реал”да давом эттириш имконига эга бўлди.

Айни пайтда мадридликлар ярим ҳимояда етакчилик қиладиган футболчи қидирмоқда. Чунки Лука Модрич ва Тони Крооснинг жамоа билан ҳамкорлиги якунланмоқда ва уларнинг ёши ҳам ўтиб қоляпти.

23 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи Англия премьер-лигасида тўрт мавсумдан бери барқарор ўйин ўтказмоқда. У шу пайтга қадар 128 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12та гол урди ва олтита голли пас узатди.

“Вульверхэмптон” билан амалдаги шартномаси яна икки ярим йил давом этаётган Невешнинг трансфери 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!