Зидан: Бу футболчи сотилмайди!

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳимоячиси Рафаэль Варанга “Манчестер Юнайтед” томонидан бўлаётган қизиқишга ўз муносабатини билдирди.

- Варан сотилмайди. Бу фақатгина менинг талабим эмас. Клуб раҳбарлари ҳам буни истамайди. Биз Варан шу ердалигидан хурсандмиз, - деди Зидан.

27 ёшли ҳимоячи 2011 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.  У мадридликлар сафида уч карра Испания чемпиони ва тўрт бор Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.

Варан жорий мавсумда франциялик футболчи ўнта учрашувда қатнашди.

Газизов: Ўрунов топ даражадаги ўйинчи, бунақалар Россияда кам ва у Европанинг катта клубларига ўтади!

"Реал" "Барса" кутаётган футболчини олади

“Спартак” қишда Ўруновни трансфер қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!