Зидан: Франция терма жамоаси ЖЧ-2018да узоққа бориши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоасининг ЖЧ-2018даги иштироки ҳақида ўз таҳминларини билдириб ўтди.

“Бу жамоа жудаям узоққа бориши мумкин. Уларда бунга яраша куч бор.

Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш? Нега энди йўқ? Умид қиламанки Франция терма жамоаси мусобақа давомида ўзини кўрсата олади”, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Перу, Австралия ва Дания терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!