Зидан жамоани қабул қилиб олишга розилик берди!
Sport.es нашри “Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрган Зинедин Зидан “Пари Сен-Жермен” билан шартнома бўйича келишиб олгани ҳақида маълумот тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, франциялик мутахассис Париж клубини ёзда қабул қилиб олади. Томонлар шахсий шартнома бандлари бўйича тўлиқ келишувга эришди.
Париж клуби ҳозирги бош мураббий Маурисио Почеттинонинг ишидан қониқмаяпти. Аргентиналик мутахассис юлдузни таркибни бошқаришга қийналмоқда. Бундан ташқари, Почеттинонинг ўзи ҳам Англия премьер-лигасига қайтишни истаяпти.
49 ёшли Зидан яқинда “Манчестер Юнайтед”дан таклиф олган эди. Бироқ инглиз тилини билмаслиги учун уларга рад жавобини берди.
Зидан ёзда “Реал”ни тарк этгунича бу жамоа билан қўлга киритган совринлари сонини 11 тага етказиб олган.
Фикрлар