Зидан катта лавозим бўшашини кутяпти
Икки йилдан бери ишсиз юрган Зинедин Зидан яна мураббийлик фаолиятига қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Таниқли мутахассис “Евро-2024” мусобақасидан кейин Франция терма жамоасини бошқаришни режалаштиряпти.
Ҳозир Франция миллий терма жамоасига Дидье Дешам устозлик қилмоқда. У ушбу лавозимдан 2012 йилдан бери ишляпяпти.
Дешам қўл остида французлар 2018 йили Россияда бўлган жаҳон чемпионати ва 2021 йили Миллатлар лигасида ғолиб чиқди. Шунинг 2016 йилги Европа чемпионати ва 2022 йилги мундиалда финалда қатнашди.
Зинедин Зидан бош мураббий сифатида фақат “Реал”да ишлаган. У Мадрид суперклубини икки марта – 2016-2018 ҳамда 2019-2021 йиллар давомида бошқарган. Зинедин Зидан даврида “Қироллик клуби” футболчилари икки маротабадан Испания чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳиби, уч марта Европа Чемпионлар лигасит ғолиби бўлган.
Фикрлар