Зидан нега “Манчестер Юнайтед”ни бошқармаслигини очиқ айтди
Европа матбуотида “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хагни истеъфога чиқариб, жамоани Зинедин Зиданга топшириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилди.
Бироқ франциялик мутахассис Англияда иш бошлай олмаслигини тан олиб, бунинг сабабларини очиқлади.
“Манчестер Юнайтед”ни бошқараманми? Мен инглиз тилини тушунаман, лекин фикрларимни бу тилда эркин баён қила олмайман.
Миллий тилни билмай, жамоаларни бошқараётган мураббийларни ҳам танийман. Лекин мен бошқача принциплар асосида ишлайман. Ғалаба жуда кўп омилларга боғлиқ. Мен эса, ғалаба қозониш учун ўзимга нималар кераклигини яхши биламан, - деди Зинедин Зидан.
Зидан шу пайтга қадар бош мураббий сифатида фақат “Реал”да, бир йиллик танаффус билан жами тўрт йил ишлаган. Франциялик мутахассис қўл остида мадридликлар икки карра Испания чемпиони, икки карра Испания Суперкубоги ғолиби, уч бор Чемпионлар лигаси бош соврини соҳиби бўлган.
Фикрлар