Зидан ўз ҳамюртини қўллаяпти
 
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземани танқид қилаётганларга жавоб берди.
 
- Бенземадан кўнглим тўқ, - деди Зинедин Зидан. - У машғулотларда кўп меҳнат қиляпти ва ўйинларда муносиб тўп сурмоқда. Ҳамманинг ўз нуқтаи назари бор. Менимча, Бенземанинг ҳеч қандай муаммоси йўқ. Агар футболчи бир-икки учрашувда яхши ўйнолмаган бўлса, фақат шунга қараб хулосага қилмаслик керак.
 
Бензема Испания чемпионатида 11 та учрашувда тўртта гол урди.