Зидан: ПСЖ Роналдудан эҳтиёт бўлиши лозим

Мадриднинг “Реал” клуби устози Зинедин Зидан кеча бўлиб ўтган “Реал Сосьедад”га (5:2) қарши баҳсдан сўнг жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди. У бундан ташқари ПСЖга қарши ўйин ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Мен чоршанба куни ПСЖга қарши кимлар майдонга тушишини аниқлаб олдим. Лекин, ҳозирча бу ҳақда гапиришни истамайман.

Сизлар мендан Роналдунинг ўйинидан ҳавотирга тушмаётганим ҳақида сўраган эдингиз. Бугун у 3та гол урди. Биз у ҳар доим гол уриш истагида бўлишини биламиз, шундай экан ПСЖ эҳтиёт бўлиши керак”, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс 14 февраль куни Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.