Зидан “Реал” чемпионлик учун курашишини айтди
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зиданнинг фикрича, унинг жамоаси жорий мавсумда Испания чемпиони бўлиш имкониятини қўлдан чиқармади.

“Кўпчилик Испания чемпионати биз учун якунланди деб ўйламоқда, аммо футболда ҳар бир ўйин муҳим. Охиригача курашамиз. Бу қийин, бироқ иложсиз эмас. Мен оптимист бўлиб қолавераман.

“Эспаньол”га мағлубиятга учраганиздан хафамиз. Эътиборни сўнгги дақиқагача сақлаш лозим. Биз таслим бўлмаймиз”, – деди Зидан.

Испания чемпионати 26-туридан кейин “Реал” 51 очко билан 3-ўринда бормоқда. “Барселона” 66 очко билан турнир пешқадамлигини сақлаб турибди.

Минбар

Барча блоглар