Зидан: “Реал” мағлубиятга лойиқ эмасди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Эспаньол”га қарши (0:1) ўйинда учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи бўлимни яхши бошладик, бир қатор голли вазиятлар ярата олдик, аммо гол уриш насиб қилмади. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизни топа олмадик.

Бешта кетма-кет ғалабадан кейин навбатдаги муваффақиятга эриша олмадик. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. “Эспаньол”да вазиятлар жуда кам бўлди ва натижа ўйинга мос якун топмади.

Энг ёмони, қўшимча вақтда гол ўтказиб юбордик. Бундай вақтда сарфланган куч беҳуда кетганидан афсусдамиз”, – деди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!