Зидан "Реал"га Перес сабаб қайтмайди

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан "Реал"га ҳамон қайтмоқчи эмас. У клуб президенти Флорентино Перес билан яхши чиқиша олмай қолган. 

"RMC Sport" нашри хабарига кўра, 2021 йил май ойида у жамоани 2-марта тарк этганда, Перес билан муносабатлари кескинлашган. Шундан сўнг мутахассис ва президент деярли гаплашишмади. 

Айни пайтда Зидан ишсиз ҳисобланади. Аввалроқ, унга "Ювентус", "Бавария"  ва "Марсель" жамоаларидан қизиқиш борлиги айтиб ўтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!