Зидан "Реал"га қайтиши мумкин

Зидан - Переснинг Анчелотти ўрнига асосий мақсади.

"Реал" Мадрид президенти Флорентино Перес ёзда шартномаси тугашига бир йил қолганда тарк этиши мумкин бўлган бош мураббий Карло Анчелотти ўрнига устувор номзодни аниқлади.

"Cadena SER" нашри хабарига кўра, Перес икки марта "қаймоқранглилар"ни бошқарган Зинедин Зиданни жамоага қайтмоқчи. 2021 йилда франциялик мутахассиснинг ўзи жамоани тарк этишга қарор қилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Зидан ПСЖни бошқариши мумкин эди, бироқ бу таклифни Зинедин рад этган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!