Зидан "Реал"ни кичик Франция терма жамоасига айлантирмоқчи шекилли...

"Реал"  мавсумлар оралиғидаги трансферлар даврида асосий эътиборни марказий чизиққа қаратмоқчи.

Marca нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” бу борада Поль Погба ("Манчестер Юнайтед"), Нголо Канте ("Челси") ва Эдуардо Камавинга ("Ренн") номзодини кўз остига олиб қўйган. Улар орасида Погбанинг келмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Чунки, унинг трансфер нархи жуда юқори ва маоши ҳам анча баланд ҳисобланади.

Эътиборлиси, юқоридаги учала номзод ҳам ҳудди жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан сингари франциялик ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!