Зидан: Роналду доимо вазиятни хал этади

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Атлетико”га қарши(3:0) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз барчасидан манмунмиз. Аммо “Реал” хали финалга чиққани йўқ. Биз голлар урдик ва ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик. Лекин бир ҳафтадан сўнг бизни жавоб баҳси кутмоқда.

Роналду хал қилувчи вазиятда керакли жойда бўлади. У 3 та гол киритди, ажойиб футболчи!  У ҳақиқий профессионал ва доимо ғалаба қозонишни  истайди. Роналду қанча гол киритса ҳам, унга камлик қилаверади”, - деб айтиб ўтди франциялик мутахассис Mediaset Premium эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!