Зидан: Роналду ва Неймар бир жамоада ўйнай олади

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Неймар билан клубда тўп суришида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини таъкидлаб ўтган.

Ҳозир мен нима бўлаётганидан ҳавотирдаман. Финалдан сўнг мен жамоа раҳбарияти билан бўлажак ўзгаришлар ҳақида гаплашаман. Аммо айни дамда мен Неймар ёки бошқа бирор ўйинчи ҳақида фикр билдира олмайман.

– Яхши футболчилар ҳар доим дўст бўлиб кетишади. Жоркаефф мен билан жаҳон чемпионатида ўйнай олмаслигини айтган эди, бироқ биз биргаликда мундиалда зафар қучганимизни эслайман. Майдонда жамоамиз муҳит муҳим ҳисобланади.

– “Реал” Неймарнинг трансфери борасида музокара ўтказаётганини билмайман. Неймардан ҳам шахсан сўрамаганман, шунинг учун бу нарсаларда иштирок этмаяпман. Биз бу мавсумни якунлашимиз керак, қолган барчаси кейин ҳал қилинади, – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!