Зидан

Испания Ла Лигаси 35-туридан ўрин олган учрашувни амалдаги чемпион "Реал" ўз майдонида ўтказади. Медаллар учун кураш олиб бораётган "Севилья"га қарши ўйин мадридликлар учун муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қарама-қаршилик олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Зинедин Зидан иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Азар? У қилган иши учун узр сўради, ҳеч қачон хатти-ҳаракатлари билан ҳеч кимни хафа қилишни ният қилмаган. Эден яқинлашиб келаётган ўйинларда муҳим рол ўйнашга тайёр. Гап шундаки, у майдонда ўз маҳоратини кўрсата олмади. Ҳозир унинг учун қийин дамлар ўтмоқда, аммо мен унга ишонаман.

Рамос "Челси" га қарши баҳсга 100% тайёр эди, аммо ўйиндан кейин у ўзини ноқулай ҳис қилди. Жароҳатлар ҳаммасини барбод қилди, умид қиламанки, кейинги мавсумда менинг футболчиларим бошқача ҳолатда бўлади. Улар жуда кўп азоб чекишди.

Менинг келажагим? Ҳозирча ақлли гаплар билан вазиятдан чиқмоқчи эмасман. Мавсум охирида клубга тўғридан-тўғри ниятим тўғрисида хабар бераман. Оммавий ахборот воситаларини танқид қилиш? Йўқ, яхши, бу сизнинг ишингиз. Мен жамоамга дўст бўлишим керак ва ютганимизда ҳам, ютқазганимизда ҳам мен жавобгарман. Менинг келажагим ҳақида фақат мен биламан, мавсум охирида клубга бу ҳақда хабар бераман. Бу клуб менга ҳамма нарсани берди".

"Севилья"га қарши муҳим ўйин олдидан "Реал"да 2 та жиддий йўқотиш (қайднома)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар