Зиданга керак бўлмаган футболчи "Реал"дан кетади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Эдер Милитао жамоадан кетишга жуда яқин турибди.

Sportsmole нашри тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчи жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг янги мавсум режаларига кирмайди. Шу боис у жамоадан кетади.

Аввалроқ, Милитаога “Тоттенхэм”дан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушди холос. Эдернинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!