Зиданни ҳайратга солган футболчи бор

Франция футболи афсонаси Зинедин Зидан ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги порлоқ экани ва 24 ёшли тўпурар ўз ўйинлари билан уни ҳайратга солганини айтди.

- Мбаппе амалга ошираётган ишлар ақлбовар қилмас даражада. Мен Килиан “Олтин тўп” соврини жуда кўп маротаба қўлга киритишига умид қиламан.

Унинг клуб ва терма жамоага кўрсаткичлари фантастик даражада. У мени ҳайратга соляпти, - деди Зинедин Зидан.

Килиан Мбаппе ПСЖ таркибида беш карра Франция чемпиони, уч карра мамлакат кубоги соҳиби бўлди.

Мбаппе ёш бўлишига қарамай, Франция терма жамоаси сафида 70 та учрашувда рақиблар дарвозасини 40 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!