Зиданнинг кейинги фаолияти қаерда давом этиши мумкин?

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам вақти келиб Зинедин Зидан терма жамоани бошқариши ҳақида айтиб ўтди.

“Терма жамоани ким бошқаришини мен ҳал қилмайман. Ҳозирча у ўз оиласи бағрида ҳордиқ чиқаришни хоҳламоқда. Албатта, вақти келиб у терма жамоага мураббий бўлади. Қачон? Буни айта олмайман. Лекин, воқеалар ривожи мантиқан шундай тус олади”, -  дейди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли Зидан кеча “Реал”дан ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!