Зиданнинг кейинги манзили маълум
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Франция терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади, дея хабар берди журналист Серхио Валентин.
Манбага кўра, 50 ёшли мураббий ноябрь ойида бошланадиган Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасини бошқарувига келади. Зидан Франциянинг ҳозирги устози Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллайди.
Зидан аввалроқ яна мураббийликка қайтишга яқин эканини айтганди.
Зидан 2016 йилдан 2021 йилгача "Реал"ни бошқарган. Француз бошчилигида мадридликлар икки карра Испания чемпиони, уч карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди, шунингдек, икки мартадан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УEФА Суперкубогини қўлга киритди.
Фикрлар