Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ягона номзод номи ошкор бўлди

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ўз лавозимидан озод этилиши эҳтимоли катта.

“Қироллик клуби” раҳбарияти франциялик мутахассис кетадиган бўлса, унинг ўрнини жамоанинг собиқ юлдузи Рауль Гонсалес эгаллаши кераклигига ишонмоқда. Мадридликлар кутган мутахассислардан Маурисио Почеттино яқинда ПСЖни қабул қилиб олди, Жозе Моуриньо эса “Тоттенхэм”ни тарк этишни истамади.

Рауль 2019 йилдан бери “Реал”нинг иккинчиси жамоасини бошқармоқда. Айни пайтда коронавирусдан даволанмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган. Шундай бўлса-да, Зиданнинг клубдаги тақдири ёзда ҳал бўлиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Football Real Madrid fan club
23/01/2021 13:22
Tezroq obkelish kere Raulni