Зиданнинг қарори яна бир иқтидорни "Реал"га қайтариши мумкин
Мавсумни "Реал Сосьедад" сафида ижарада ўтказаётган "Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор катта эҳтимол билан пойтахтликлар сафига қайтади.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли норвегиялик футболчи “қироллик клуби”га қайтса, у ерда яна захирада қолиб кетиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Шу боис у бош мураббий Зинедин Зидан билан бу масалада шахсан гаплашиб олмоқчи.
Маълумот учун, Эдегор жорий мавсум Ла Лигада 23 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар