Зинченко Франция, Германия ва Испания терма жамоаларига қарши ўйинда иштирок этолмайди

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Украинанинг "Футбол" телеканали продюсери Иван Гресько хабар бермоқда.

Унга кўра, 23 ёшли футболчининг сафга қайтиши учун 3 ҳафта талаб этилади. Шу тариқа Зинченко Украина терма жамоасининг октябрь ойида Франция (7 октябрь), Германия (10 октябрь) ва Испанияга (13 октябрь) қарши муҳим беллашувларида иштирок эта олмайди.

Зинченко “Манчестер Сити” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган 4 йил давомида “шаҳарликлар” сафида 68 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)