Зинченко соясида қолиб кетган Тирни "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин
"Арсенал" футболчиси Киран Тирни ёзда клубни тарк этиши мумкин. Унга АПЛнинг бир қатор жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Гвардиола ҳам ҳимоячини "Манчестер Сити"да кўрмоқчи. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар тарқатди.
Зинченко келганидан кейин Тирнининг ўйин амалиёти кескин камайиб кетди. У одатда ўйинга захирадан қўшилмоқда. Таққослаш учун, Киран ушбу мавсум 1286 дақиқа майдонда ҳаракатланди. Украиналик ҳимоячида мазкур кўрсаткич 2277 дақиқа.
25 ёшли футболчини "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" ҳам сотиб олишни истамоқда. Унинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2026 йилда тугайди.
Фикрлар