Златан Ибрагимович Хабиб Нурмагомедовга қандай чорлов юборди?
Ads

"Лос-Aнжелес Гелакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ижтимоий тармоқларда янги челленджни бошлади. У буни "Matrix Challenge" деб номлади.

Видеода швед тўпни "Матрица" қаҳрамони Неонинг ўқ узилгандаги машҳур ҳаракатига тақлид қилиб, юзи ва кўкраги билан ушлаб турди. Ҳужумчи шунингдек, Хабиб Нурмагомедов, Новак Жокович, Пол Погба ва унинг агенти Мино Райолага ҳам ушбу челленджни таклиф қилган.