Златан Ибрагимович: ёшлигимда “Интер”га мухлислик қилганман
Ads

“Манчестер Юнайтед” хужумчиси Златан Ибрагимович ёшлигида қайси жамоага мухлислик қилганини айтиб ўтди.

- Ёшлигимда мен телевизор орқали Италия чемпионатидан лавҳаларни кузатиб борганман. Мен “Интер”га уларнинг кўк-қора рангли формалари сабабли мухлислик қилганман.

Шунга қарамай, мен “Ювентус” ва “Милан” каби грандларнинг майдонга чиқишларини ҳам интиқлик билан кутардим, - дейди футболчи Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 36 ёшли швед уччала клубда ҳам ўз фаолиятини олиб бориб ва Италия чемпионатининг 3 карра ғолиблигини қўлга киритган.