Златан “Милан” билан янги шартнома имзолашга яқин турибди
Златан Ибрагимович ва “Милан” ўзаро келишувни имзолаш арафасида турибди. Италия ОАВнинг хабар беришича, шу ҳафта охирига қадар музокаралар якунланиши режалаштирилган.
Швециялик юлдуз декабрь ойида “россонери”лар сафига келиб қўшилган ва клуб билан мавсум сўнгига қадар шартнома имзолаган эди. Бу вақт оралиғида Златан 20 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилган.
Бироқ ушбу келишувнинг имзоланиши бир жиҳат туфайли кечикиши ҳам мумкин. Яъни, форвард сўраётган йилига 7,5 млн евро маош миланликлар таклиф этаётган суммадан 2,5 млнга кўпроқ.
Фикрлар