Златан МЮга келса "чўқинтирган ота"га айланиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" собиқ хавбеки Пол Инс Златан Ибрагимовични МЮга қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

"Ибрагимович, Испанияга қайтиши ҳақида хабарлар чиқди, кейин МЛСда қолди, ундан сўнг "Перт Глори"га йўл олди.

Аммо у ва клуб учун энг яхши таклиф МЮга қайтиш бўлади. Ҳозир манкунианликлар таркибида майдонда ва ундан ташқарида лидер керак.

Златан эса ҳақиқий лидер, унинг қайтиши МЮ ёшлари учун катта плюс бўлган бўлади. Ундан майдонда қандай шиддат билан ўйнаш кераклигини ўрганиш мумкин. У МЮ футболчилари учун "чўқинтирган ота"га айланиши мумкин.

Ибрагимович 90 дақиқа ўйнай олмаслиги мумкин, аммо у 10-15 дақиқа майдонда тўп сурадиган бўлганда ҳам, шу вақтлар ичида дарвозага йўл топиши мумкин," - дейди Инс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!