Зоир Мирзаев “Насаф“га ёрдам беради

Хабарингиз бор , “Насаф“ футбол клубининг келажагига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ фаол мухлислар Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев қабулида бўлишганди. Бўлиб ўтган суҳбатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Содиқовга мурожаат қилдик, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

- Вилоят ҳокими клуб мухлислари билан учрашганларидан сўнг “Насаф“ футбол клуби президенти — “Шўртан газ кимё“ мажмуаси директори Шуҳрат Асланов ҳамда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан учрашди, — дейди А.Содиқов.

Учрашувда клуб раҳбарияти жамоанинг ҳозирги ҳолати, клубнинг республикада тутган ўрни, ундаги камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида вилоят ҳокимига маълумот берди.

Вилоят ҳокими ҳам мухлисларнинг талабига биноан вилоятнинг бош жамоасига 3-4 нафар атрофида тажрибали ўйинчиларни клубга жалб этиш бўйича маблағ масаласида ёрдам беришини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари клубни яна-да ривожлантириш тўғрисида ўз таклифлари билан ҳам ўртоқлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!