Зўр ўйнасанг, харидоринг кўп бўлади. Бир футболчини бешта гранд талашмоқда

“Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Вирц келаси мавсумни Англия премьер-лигаси ёки Испания Ла Лигасида бошлаши мумкин.

20 ёшли футболчи Германия футболининг энг ёрқин истеъдодларидан ҳисобланади ва анчадан бери гранд клублар нишонида турибди.

Таниқли инсайдер Флориана Плеттенбергнинг маълум қилишича, Флориан Вирц учун “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” даъвогарлик қилмоқда. Бундан ташқари, “Бавария” раҳбарияти ҳам уни Бундеслигада олиб қолиш ҳаракатида.

Флориан Вирцнинг ўзи бор эътиборини “Байер” билан чемпионликка эришишга қаратган. Леверкузенликлар бу мавсумни жуда муваффақиятли ўтказмоқда ва “Бавария”нинг гегемонлигини синдиришга ҳаракат қиляпти.

“Байер” ўз етакчисини қўйиб юборишга шошилмаяпти. Қолаверса, клуб бу ўйинчи учун камида 100 миллион евро талаб қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!