Месси энди “Интер Майами”га ёрдам бера олмайди
“Интер Майами” жамоаси сафга Лионель Мессини қўшиб олганидан кейин фақат ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган эди.
Энди аргентиналик юлдуз маълум муддат янги жамоасига ёрдам бера олмайди.
Месси 2026 йилги жағон чемпионатининг саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларда қатнашиш учун Аргентина терма жамоасига чақиртирилди.
Аргентиналиклар биринчи учрашувни 8 сентбярь куни Эквадор футболчиларига қарши ўтказади. 12 сентябрда эса, амалдаги жаҳон чемпионлари Боливия вакиллари билан беллашади.
Лионель Месси “Интер Майами”нинг 4 сентябрь куни “Лос-Анжелес”га қарши ўйинга тушмаслиги мумкин. 10 сентябрда “Спортинг” билан бўладиган баҳсни аниқ ўтказиб юборади.
36 ёшли футболчи “Интер Майами” сафига 17 сентябрга белгиланган “Аталанта Юнайтед” билан бўладиган баҳсигача етиб келиши керак.
Фикрлар