​​Ана xолос: Азизбек Турғунбоев "Навбаҳор"да қолганини айтди


Ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоевни «Пахтакор» жамоаси билан расман келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ваҳоланки Турғунбоевнинг "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. Қуйида шу масала юзасидан олинган иетервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз:


- Бугун кўплаб сайтларда сизнинг «Пахтакор» билан келишувга эришганингиз ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Бу қанчалик ҳақиқат?

- Тўғри, «Пахтакор» жамоаси билан музокаралар бўлмаган дея олмайман. Улар билан шартномалар масаласида гаплашганмиз. Аммо, менинг якуний қарорим «Навбаҳор»да қолиб, чемпионлик маррасини забт этиш. Мана шундай шароитларни яратиб бераётган раҳбарлар учун, мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим.

turgunoyev
- «Навбаҳор» жамоаси раҳбарияти жамоада қолишингиз учун сизга таклиф қилган шартномага имзо чекишга мажбур бўлганингиз ростми?

- Йўқ, (кулади) бундай нарса бўлмаган. Одамлар бунақа гапларни қаердан топишади ҳайронман. Мен ҳар доим ўз хоҳишим билан шартномага имзо чекканман. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлишини мумкин эмас.


- Юқорида «Пахтакор» билан келишув тўғрисида айтдингиз. Якуний қарорингиз эса «Навбаҳор»да қолиш экан келажакда «Пахтакор» билан ҳеч қандай муаммо бўлмайдими?


- Бу масалада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти масалани ҳал қилишини айтди. Фурсатдан фойдаланиб, «Пахтакор» жамоаси раҳбарияти мени тушунади деб умид қиламан. Менга эътибор қилиб жамоаларига таклиф қилганларида хурсандман ва раҳмат айтаман. Аммо, менинг юрагим «Навбаҳор»да. Наманганда футболнинг ашаддий, фидоий мухлислари жуда кўп. Жамоамизнинг шундай фидоий мухлислари учун, уларнинг ҳурмати учун, мен яна «Навбаҳор»да қоламан. Уларнинг менга бўлган ишончлари учун, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун барчаларига раҳмат дейман.
Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди.

Манба "Навбаҳор" телеграм канали

Aziz-Turgunboyev (2)

Aziz-Turgunboyev (3)

Aziz-Turgunboyev (4)

Aziz-Turgunboyev (5)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
02/01/2019 12:24
Азизбек Навбахорда колиб тугри иш килибсан,нима киласан уша Пахтакорда,биласанку хамма нохакликлар Пахтакорда,хакамлар ёрдами,келишилган уйинлар /Металлург турт уйин турт галаба/федерация ёрдамлари ва хокоза.Эсингдан чикдими бундан уч олдин Пахтакор-Навбахор уйинида хакам Шерзод Косимов уйиннинг охирга секундларида Навбахор дарвозасига нотугри пеналти белгилаб Навбахор уйинчисига кизил карточка курсатган эди,ушанда Навбахор уйинчилари кузида ёш билан майдонни тарк этган эди,бу уйин уша вактда катта шов шувгв сабабчи булган эди,Шерзод Косимов УФФ чиновниклари ёрдамида жазодан кутилиб колган эди,шундан буёгига Шерзод Косимов Наманганга бораолмайди,уша пайтдаги Пахтакор мураббийи оферист Бабаян эди.Шерзод Косимов 2018 йилда хам Андижон-Истиклол уйинида хам кандай каромат курсатганлигини хаммамиз курдик-иккита пеналти дарвозобонга кизил,бу сафар хам жазодан кутулиб колди демак крышаси катта.Шунинг учун Навбахордан Пахтакорга утишда уйинчилар уйлаб куришсин.
&
Абдул
02/01/2019 09:21
Ана холос Наманган ўғлони ҳам айтади хам қайтади яшавар Мушукни эркаги , русчасига
&
darwesh
02/01/2019 12:18
Уйинчи узига куп нарсалар боглик булмаса керак.
&
Абдул
02/01/2019 09:21
Ана холос Наманган ўғлони ҳам айтади хам қайтади яшавар Мушукни эркаги , русчасига
&
Абдул
02/01/2019 09:21
Ана холос Наманган ўғлони ҳам айтади хам қайтади яшавар Мушукни эркаги , русчасига
Izzat Karimov
02/01/2019 06:10
Шунака нарсалар булиб турганихам яхши
Ronaldo Junior
01/01/2019 22:14
Seryal qvordiylarku