Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган WSB VIII мавсум 5-турида “Uzbek Tigers” ва “Caciques Venesuela” жамоалари ўзаро куч синашмоқда. С1 гуруҳи иштирокидаги боксчилар қарама-қаршилигини 49 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов ва Поланко Васкес бошлаб беришди.

Дастлабки раундларда ҳамюртимиз ташаббусни  қўлга олиб, рақибини шошириб қўйди. Жанг ўрталарига келиб Васкес бироз жонлангандек бўлди, бироқ бу узоқ давом этмади ва тўртинчи раундга келиб венесуэлалик боксчининг дисквалификация сабабли жангни давом эттира олмаслигини маълум бўлди.

Шундай қилиб, жамоаларнинг С1 гуруҳи боксчилари иштирокидаги жанг “Uzbek Tigers” фойдасига ҳал бўлди. 

“Uzbek Tigers” vs “Caciques Venesuela” – 1 : 0. LIVE

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98