
"Chelsi" Villian evaziga "Manchester Yunayted"dan Marsyalni so‘ramoqda
Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Виллианни "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр.
Бироқ, The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бунинг эвазига МЮдан франциялик ҳужумчи Антони Марсьялни сўрашмоқда. Таъкидлаш лозимки, манкуанликлар устози Жозе Моуриньо “Олд Траффорд”да айнан Виллианни кўришни жуда ҳам истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Виллиан “Барселона”га ўтиш истагида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Fikrlar