“Челси” ҳимоячисини олдик, энди навбат уларнинг ҳужумчисига
Бу мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасида дебют қилиш арафасида турган Италиянинг “Комо” клуби Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Лиам Делапни ўз сафига қўшиб олиш йўлидаги биринчи қадамни ташлади.
Инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, англиялик футболчи Серия А клубининг марказий ҳужумчи позицияси учун қисқа рўйхатидан жой олган.
Манба маълумотларига кўра, ҳозирги трансфер ойнасида ҳимоячи Трево Чалобанинг Англия клубидан Италия жамоасига ўтиши ортидан “Комо” ва “Челси” ўртасида жуда яхши муносабатлар шаклланган. 23 ёшли ҳужумчи яқин икки ҳафта ичида “Челси”ни тарк этиши мумкин.
Делап ўтган йили ёзда “Ипсвич”дан “Челси”га кўчиб ўтган эди. Ўтган Англия Премьер-лигаси мавсумида футболчи 28 та учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ лондонликлар Делапни 41-47 миллион еврога сотишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Fikrlar