"Inter" Turinda 3 ochkoni qo‘lga kiritdi
Italiya A Seriyasi 27-turidan o‘rin olgan "Torino" - "Inter" uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda mehmonlar 2:1 hisobida zafar quchdi.
Hakam tomonidan belgilangan penaltini aniq amalga oshirgan Lukaku 62-daqiqada hisobni ochdi. Bu golga turinliklar 70-daqiqada Antonio Sanabriyaning aniq zarbasi bilan javob qaytarishga muvaffaq bo‘ldi. Ammo katta kuch bilan oldinga o‘tishda davom etgan milanliklar Lautaro Martinesning aniq zarbasi tufayli g‘alabani "ilib ketdi".
Shu tariqa, mehmonda g‘alaba qozongan "neradzurrilar" ochkolari sonini 65 taga etkazib oldi va "Milan" bilan farqni 9 ochkoga tenglashtirdi. Imkoniyatni boy bergan "Torino" 20 ball bilan 18-pog‘onani band etgan.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'
"Интер" сўнгги сонияларни ҳам ҳужумда ўтказмоқда. Бу сафар Лукакунинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Хакими ва Лаутаро ўрнига Весино ҳамда Дармиан майдонга тушди.
- 85'

ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Интер" ҳисобдаги фарқни оширди!
Алексис Санчеснинг узатмасидан кейин Лаутаро дарвозани ишғол этди.
- 83'
Конте шогирдларининг кетма-кет ҳужумларини рақиб ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаряпти.
- 81'

Санчес захирадан ўйинга қўшилди. У Брозовични алмаштирди.
- 78'
Кристиан Эриксен яқин жарима майдони ичидан аниқ зарба бера олмади.
- 75'
Ҳужумда қоида бузган Лаутаро жамоасига панд берди.
- 73'
Гол ўтказиб юборган миланликлар катта куч билан олдинга ташланмоқда.
- 70'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!
Бурчакдан етказиб берилган тўпни Санабриа дарвозага киритди.
- 69'
Заза рақиб жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар уни қайтарди.
- 66'
Хакимининг зарбасига аниқлик етишмади.
- 64'
Гол урган миланликлар фаол ўйин намойиш этишда давом этмоқда.
- 62'

ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Интер" ҳисобни очди!
Тўп қаршисига келган Лукаку ўзидан ўнгга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.
- 61'

Жарима майдони ичида Лаутарога нисбатан қоида бузилди. Бу - пенальти!
- 58'
Амалга оширилган ўзгаришлар "Интер" ўйинини сезиларли даражада кучайтирди.
- 56'

Перишич ва Гальярдини ўрнига Янг ҳамда Эриксен ўйинни давом эттиради.
- 53'
Ўйин темпи пасайди. Курашлар асосан марказда кечмоқда
- 51'
Конте шогирдлари кетма-кет ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар Гальярдини томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.
- 48'
Ушбу бўлимни ҳам меҳмонлар фаол бошлади. Шкриньярнинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 44'
Николо Барелланинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 42'

Туринликлар сардори Даниэле Баселлига тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 40'
Никола Муррунинг зарбаси дарвозага қадар етиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 37'

Бурчакдан Брозович жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар уни бартараф этди.
- 35'
Ҳужумда қоида бузган Лаутаро жамоаси ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.
- 33'
Майдон эгалари ҳам фаолликни оширмоқда. Ўйин тенг курашлар остида давом этяпти
- 30'
Саша Лукичнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди. "Торино"да ажойиб вазият юзага келганди
- 28'
Шкриньяр рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Мезбонлар яхши стандартни қўлга киритди
- 26'
"Торино"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси муваффақиятсиз якунланди.
- 24'
Конте шогирдларининг кетма-кет ҳужумлари бесамар якунланяпти
- 21'
Хакимининг узатмаси шерикларига қадар етиб бормади
- 18'

Бурчакдан етказиб берилган тўпни туринлик ҳимоячилар қайтарди
- 15'
Ўйин "нерадзуррилар"нинг фаоллиги остида давом этмоқда.
- 12'

"Торино" футболчисига тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
- 10'
Устунлик миланликлар томонда бўлиб турибди. Улар тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.
- 7'
Жарима майдони марказидаги тўпга Лаутародан аввал мезбонлар ҳимоячиси етиб келди.
- 5'

Ашраф Хакими ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 3'
Лаутаро Мартинес ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп ноаниқ кетди.
- 1'

Ўйин бошланди!
Fikrlar