"Real" – "Barselona": Matnli translyatsiya
Ispaniya La Ligasining 30-turi doirasida "Real" Madrid o‘z uyida "Barselona"ni qabul qiladi. Ushbu sahifa orqali o‘yinning matnli translyatsiyasini kuzatib borishingiz mumkin. Uchrashuvning xavfli vaziyatlarini o‘tkazib yubormaslik uchun sahifani yangilab turish tavsiya etiladi.
- 79'
Каталонияликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда. Бироқ бундан фойда чиқариш осон бўлмаяпти.
- 77'
Одриосоланинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 74'

Дембеленинг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 72'

Зидан катта юриш амалга оширди: Винисиус, Бензема ҳамда Кроос ўрнига Марсело, Мариано ва Иско майдонга туширилди.
- 69'

Рақибига нисбатан қоида бузган Начога сариқ карточка кўрсатилди.
- 66'

Бускетс ўз ўрнини Серхи Робертога бўшатиб берди.
- 64'
Винисиуснинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўп йўналишини ўз дарвозаси томон ўзгартирди. Тўп устунга тегди.
- 62'

Федерико Вальверде ўз ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берди.
- 60'

ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб қисқарди!
Альбанинг қанотдан етказиб берган тўпини Мингеса дарвозага тўғирлаб юборди.
- 58'
Лионель Месси томонидан яратилган голли вазиятни жамоадоши давом эттира олмади.
- 56'

Антуан Гризманн ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 54'
Крооснинг жаримадан йўллаган зарбаси бартараф этилди.
- 52'

Дембеле бурчакдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Начо ютиб чиқди.
- 50'

Бурчакдан оширилган тўпга Лангле ноаниқ зарба берди.
- 48'
Винисиус жамоадошини қулай имконият билан таъминламоқчи эди. Аммо Бенземадан олдин тўпга рақиб футболчиси етиб келди.
- 46'

Бўлимлар оралиғида меҳмонларда ўзгариш: Дест ўз ўрнини Гризманнга бўшатиб берди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Сўнгги сонияларда каталонияликлар ҳисобни қисқартириши мумкин эди! Аммо Леонинг яқин масофадан берган зарбасини Куртуа қайтарди.
- 45'
Месси бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади. Тўп тўсинга тегди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'

Жароҳат олган Васкес ўз ўрнини Альваро Одриосолага бўшатиб берди.
- 41'
"Барселона" жарима майдонига киришга қанча ҳаракат қилмасин, рақиблар яхши ҳимояланмоқда.
- 39'

Васкес ҳамда Бускетс жиддий тўқнашиб кетди. Лукасга тиббий ёрдам керак.
- 38'
Жарима майдонига ёриб кирган Дембеле йиқилиб тушди. Менди унинг йиқилишига бироз ёрдам бериб юборди.
- 36'

"Қироллик клуби" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 35'

Ҳисоб йириклашиши мумкин эди! Вальверденинг кучли зарбасидан кейин тўп устундан қайтди. Такрорий уринишни дарвозабон қайтарди.
- 34'
Мессининг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
- 32'
Бускетснинг узатмаси жамоадошига қадар етиб бормади.
- 30'
Вальверденинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!
- 30'
Ҳисобни ишончли кўринишга келтирган мадридликлар фаоллик кўрсатишда давом этмоқда.
- 27'

ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кроосдан фантастик гол! Жаримадан берилган зарба Дест ҳамда Альбага тегиб дарвоза тўридан жой олди! 2:0!
- 26'
Винисиус рақиб жарима майдончаси чизиғи устида йиқитилди. Араухо айбдор. Кроос жарима зарбасини ижро этади.
- 25'
Каземиро 2 футболчини алдаб ўтган Педрини чалиб йиқитди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 23'
Бенземанинг жарима зарбаси дарвозадан анча баландлаб кетди.
- 22'

Альба сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бензема жарима зарбасини ижро этади.
- 20'
"Реал" аъзолари рақиб жарима майдончаси чизиғи устида чиройли тарзда тўпни олиб қўйишмоқда, бироқ якунда барибир каталониялийлар устун келишди.
- 18'
Жаримадан Месси тўпни ичкарига ҳаволатиб етказиб берди, бироқ Лангле ҳужумда фол қайд этди.
- 17'

Мессининг саъй-ҳаракатлари бурчак тўпи билан якунланди. Унинг ўзи зарбани ижро этади.
- 14'

ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Реал" учрашувда ҳисобни очмоқда! Бенземадан ажойиб шедевр! "Эл-класико"га мос мумтозона гол! Васкеснинг узатмасини француз ўнг оёғи билан чиройли тарзда Тер Штеген постига жойлаб қўйди! Ҳамма ҳайратда.
- 10'

Бурчакдан Кроос тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.
- 8'
"Барса" аъзолари қулай имкониятдан фойдалана олмади, ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди, қайтган тўпни Мингеза ноаниқ зарбаси билан юқорига тепиб юборди.
- 7'
Вальверде Де Йонг ҳамда Бускетсга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 6'
Қанотдан Альба жарима майдончаси ичига тўпни узатиб бермоқчи бўлди, бироқ Вальверде узатманинг йўлини тўсди.
- 4'
Бу сафар Месси Каземирога нисбатан ўйин қоидасини бузди, "Реал" яхшигина ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди.
- 2'
Каземиро Мессига нисбатан фол ишлатди
- 2'
Учрашувни "Барса" бошлаб берди. Ҳозирча меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда
- 1'

Ҳакам хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди!
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бир неча сониялардан сўнг бутун дунё орзиқиб кутган "эл-класико" старт олади. Учрашувни сизлар билан бирга камина Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.

Fikrlar