Tezkor: Husanov “Real”, “Barsa” va “Bavariya” nishonida!
“Манчестер Сити” клуби ва Шотландия терма жамоаси собиқ марказий ҳимоячиси Колин Хендри айни пайтда “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилаётган Абдуқодир Ҳусановни “алоҳида иқтидор” деб атади ва у Европанинг энг йирик гранд клубларида ўйнашга қодир эканини таъкидлади.
Экспертнинг айтишича, 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Манчестер клубидги жадал ўсишидан кейин охир-оқибат Мадриднинг “Реал” клуби эътиборини тортган.
- 2025-2026 йилги мавсумда Ҳусанов “Манчестер Сити” ҳимоясининг асосий ўйинчисига айланди ва жамоа етакчиларининг жароҳатлари сабаб пайдо бўлган бўшлиқни тўлдирди.
Колин Хендри Абдуқодир Ҳусановнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, ўзбекистонлик футболчи яқин орада жиддий трансфер қизиқишларига нишон бўлишини билдирди.
Ҳусановнинг ўсиши жорий мавсумнинг энг ёрқин воқеаларидан бирига айланди: у 2025 йил январда “Ланс”дан кўчиб ўтгач, захира ўйинчисидан Пеп Гвардиола ҳимоя тизимининг энг муҳим қисмига айланди.
Натан Аке ва Жон Стоунз бу ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши ҳақидаги сўнгги хабарлардан кейин Абдуқодир Ҳусановнинг клубнинг узоқ муддатли лойиҳаси ва қисқа муддатли стратегияси учун аҳамияти янада ошди.
Ўзбекистонлик юлдуз “Манчестер Сити”га Премьер-лигада ижобий ҳимоя статистикасини сақлаб қолишга ёрдам берди, бу эса “Арсенал” билан чемпионлик учун кескин курашда муҳим омил бўлди. Унинг инглиз футболидаги жисмоний босимларга бардош бериши ва шу билан бирга техник хотиржамлигини сақлаб қолиши кўпчиликни уни янги авлод ҳимоячиси, деб ҳисоблашга ундади.
Ҳозирда “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасида захирада битта ўйини бўлган ҳолда “Арсенал”дан беш очко ортда бормоқда, шунинг учун ҳал қилувчи паллада Абдуқодир Ҳусановнинг ишончлилиги ва барқарорлиги шубҳасиз жиддий таҳлил остида бўлади.
City Xtra нашрига интервьюсида “Манчестер Сити” ва Шотландия терма жамоасининг собиқ марказий ҳимоячиси Колин Хендри Ҳусановга ишонишини таъкидлаб, ёш футболчи яқин орада “Реал Мадрид” каби гранд клублар ўртасида талаш бўлишини айтди.
- Биламан, Абдуқодир “Челси”га қарши дебют ўйинида хатога йўл қўйган эди, аммо шундан бери мен уни ҳар сафар кўрганимда, у ҳақиқатан ҳам ўзига хос ўйин ва сифатларни намойиш қилиб келмоқда.
Балким, аввалги мавсумларда “Манчестер Сити” ҳимояда яхшироқ ўйнагандир, аммо Ҳусанов ҳали янада кўпроқ ўсиши мумкин бўлган футболчи. Кўплаб клублар уни сотиб олишни хоҳлайди, лекин “Манчестер Сити”дан футболчини олиб кетиш осон эмас.
Албатта, “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Бавария Мюнхен” унга қизиқа бошлаган, чунки алоҳида иқтидор эгаси, - деди Колин Холин City Xtra нашрига берган интервьюсида.
Экспертларнинг таъкидлашича, Хендрининг Ҳусанов “Реал”, “Барса” ёки “Бавария”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар катта муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин бўлса-да, Абдуқодир Ҳусановнинг келажаги борасида “Манчестер Сити” жуда қулай вазиятда турибди.
Ҳозирда ҳимоячининг шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади ва клуб раҳбарияти, хусусан, спорт директори Угу Виана Абдуқодирни сотилмайдиган муҳим актив, деб ҳисобламоқда. Ҳатто унинг жорий мавсумдаги ўсишини ҳисобга олган ҳолда, шартнома шартларини яхшилаш ҳам кўриб чиқиляпти.
Ҳусанов ривожланишда давом этиб, Премьер-лиганинг энг кўзга кўринган ҳимоячиларидан бирига айланар экан, унга Европанинг бошқа қудратли клубларидан бўладиган эътибор ва таклифлар ҳам ошиб бораверади, - деб ёзмоқда City Xtra нашри журналисти Фредди Пай.

Fikrlar