"Union" - "Bavariya": Matnli translyatsiya

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Germaniya Bundesligasi 11-turidan o‘rin olgan "Union" - "Bavariya" Myunxen uchrashuvini saytimiz sizga matnli translyatsiya shaklida e’tiboringizga havola qiladi. Uchrashuvni siz bilan Abdulla Mannonov kuzatib boradi.


  • 90'

    Учрашув якунланди! "Бавария" сафарда дурангга эришиб, 1 очко қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90'

    Лерой Сане қўполлик ишлатди.

  • 90'

    Кетма-кет 2-бурчак зарбасидан натижа чиқаролмаган берлинликлар энди ҳимояланишга мажбур.

  • 90'

    Сўнгги дақиқаларда "Унион" анча ўзиги кўрсатмоқда. Улар ҳозир бурчак тўпи тепишади.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Ух қандай вазият!!! Лерой Сане дарвозага жуда яқин жойдан бош билан зарба берди, дарвозабон қайтарди; қайтган тўпни Мюллер тепди, ноаниқ!

  • 89'

    Коман ижро этган бурчак зарбаси жарима майдони ичидаги палапартишликлар оқибатида омадсиз якун топди.

  • 87'

    "Бавария" сафида ўзгариш: Серж Гнабри майдонни тарк этиб, ўрнига Эрик Максим Шупо-Мотинг туширилди.

  • 84'

    Шералдо Беккер жарима майдони ичига узатма амалга оширди, бироқ бу ерда берлинликлардан ҳеч ким йўқ эди. Омадсиз уриниш.

  • 83'

    Марвин Фридрих бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлади, Нойер эса жойидан қимирламасдан туриб тўпни қайтарди! Фантастика!

  • 82'

    "Унион"нинг хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужуми бурчак зарбаси ишлаш билан якунланди.

  • 80'

    Мезбонлар аъзоси Беккер сариқ карточка олди.

  • 78'

    Устунлик "Бавария" футболчиларида. Ҳар жабҳада устунлик ҳисобда акс этмаяпти.

  • 76'

    Ҳозиргина қоида бузган Горецка ўрнига майдонга Толиссо тушди.

  • 74'

    Леон Горецкадан қўпол ҳаракат. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 73'

    Мезбонлар футболчиси Гриша Промель қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 72'

    "Унион"да ҳам ўзгариш: Мариус Бюльтер ва Себастьян Грисбек ўрнига Джулиан Райерсон ва Кейта Эндо майдонга тушди.

  • 70'

    Кингсли Коман жарима майдонига қадар ажойиб рейд уюштириб кирди, бироқ ҳимоячилардан бири бирибир тўпни ундан олиб қўйди.

  • 67'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роберт Левандовски қулай имкониятдан оқилона фойдаланди ва ҳисобдаги мувозанатни тиклади! 1-1!

  • 66'

    Шералдо Беккер дарвозага зарба бериш учун ўта қулай позицияда эди, унинг зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 63'

    "Бавария" сафида илк ўзгариш: Жамал Мусиала ўрнига майдонга Лерой Сане тушди.

  • 61'

    Гнабри амалга оширган бурчак тўпини Мюллер боши билан дарвозага йўналтирди, ироқ унга бироз аниқлик етишмади.

  • 60'

    Леон Горецка қанотдан узатма амалга оширди, ҳимоячи тўпни боши билан ташқарига чиқариб юборди.

  • 58'

    Гриша Промель қоидабузарлиги учун ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди.

  • 56'

    Команнинг Зарбасини Андреас Луте қийинчилик билан қайтарди! Ажойиб сейв.

  • 53'

    "Унион"да ҳам шундай ҳолат. Марвин Фридрихга ёрдам бериш учун шифокорлар жамоаси майдонга чиқиб келишди.

  • 53'

    Ўйин тўхтатилди. Роберт Левандовски майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 50'

    "Бавария" бурчак тўпи тепди. Яна ўтган сафаргидек ҳолат, ҳимоячилар буни бартараф этди.

  • 49'

    "Унион" қарши ҳужумга ўтмоқчи эди, бироқ майдон марказида турган Нойэр бунга йўл қўймади.

  • 48'

    Мюнхенликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар баландга сакраб тўпни узоқлаштиришди.

  • 47'

    "Бавария" рақиб жарима майдони яқинида ажойиб тактика ишлатди, бироқ якунда Гнабри тўпни йўқотди. Бурчак тўпи.

  • 46'

    2-таймга старт берилди. "Бавария" тўп билан.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    1-тайм ўз ниҳоясига етди. "Бавария" ечиниш хонасига ҳисобда ортда бораётган ҳолда кириб кетмоқда.

  • 45'

    Сўнгги дақиқалар ҳам "Бавария"нинг устунлигида ўтмоқда.

  • 45'

    Ух қандай вазият! Левандовскининг ажойиб зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди! 

  • 45'

    1-таймга бош ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Мезбонлар ҳимоячиси ҳимоядаги қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 43'

    Серж Гнабри қанотда тўпни қабул қилди ва жарима майдони томонга юриб, дарвозага зарба берди. Мезбонлар дарвозабони Андреас Луте ўз сейви билан ҳисоб ўзгаришига йўл қўймади!

  • 41'

    Дарвозага аниқ зарбалар йўллаш бўйича статистика шу кўринишда: 4-0!

  • 37'

    Серж Гнабри қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 36'

    "Унион"да мажбурий ўзгариш: Ингвартсен ўрнига Урс Фишер майдонга тушди.

  • 35'

    Маркус Ингвартсен тўқнашув оқибатида жароҳат олди. Футболчига ёрдам бериш учун шифокорлар майдонга чиқиб келишди. У ўйинни давом эттиролмайди.

  • 33'

    Давид Алаба жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага кучли зарба берди, тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 32'

    Лайнсмен байроғини кўтарди. "Унион"нинг 2 футболчиси воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 31'

    Алфонсо Дэвис қизишиб кетди ва сариқ карточка билан жазоланди.

  • 29'

    "Бавария" устунликни ҳар томонлама қўлига олди. Тўп назорати бўйича яққол устунлик уларда.

  • 26'

    Себастьян Грисбек тактик фол ишлатди.

  • 23'

    Роберт Левандовски рақиб жарима майдони ичигача йўлда 3 ҳимоячини алдаб ўтиб, ортда қолдирди, лекин ҳакам уни қўл билан ўйнади деб ҳисоблаб, ўйинни тўхтатди.

  • 22'

    Мезбонлар форварди Тайво Авонийи жарима майдони ичида ажойиб ҳаракат қилиб, зарба беришга муваффақ бўлди. Бироқ Нойэр яна бир бор ўзини кўрсатгани боис уриниш бесамар кетди!

  • 22'

    Кингсли Коман заргарона паси билан жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпга эга чиқиб, хавфни бартараф этди.

  • 19'

    Шеральдо Беккер жарима майдони ичидаги шеригига тўпни етказиб бермоқчи эди, бироқ узатма кучлилик қилиб, тўп Нойэрга бориб тушди.

  • 16'

    Кингсли Коман жарима майдони ичига ажойиб кросс амалга оширди, бироқ дарвозабон қўллари билан тўпни узоқлаштирди.

  • 12'

    Маркус Ингвартсен ҳужумда кўплаб вариантлари борлигига қарамай дарвозанинг тўққизлик бурчагига зарба беришга қарор қилди, Нойэр эса сейви билан вазиятни бартараф этди.

  • 9'

    Левандовскининг ажойиб пасидан сўнг Серж Гнабри жарима майдони чизиғи устидан дарвозага кучли зарба берди, бироқ тўп пастки ўнг бурчак ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 6'

    Голдан кейин ўзига келган меҳмонлар тезкор ҳужумга ўтиб кетди ва қанотдан штурм уюштирди. Алфонсо Дэвис ҳужумда фол ишлатди.

  • 4'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Гриша Промель боши билан дарвозага йўналтирди ва ҳисобги очди: 1-0! Мюнхенликлар шокда!

  • 4'

    "Унион"да яна бир бурчак зарбаси. Кристофер Томмель уни яна ижро этади.

  • 3'

    Кристофер Триммель тепган бурчак тўпини ҳимоячи осонгина эгаллаб олди.

  • 2'

    Илк дақиқаларданоқ штурм уюштирган "Унион" футболчилари бурчак зарбасига эга бўлишди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бавария" қора рангли либосида ҳаракат қилади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 11-туридан ўрин олган "Унион" - "Бавария" Мюнхен бахсини сайтимиз орқали матнли трансляцияда кузатиб бораётганингиздан хурсандмиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!