Файзуллаев, сенга Европадан аниқ таклиф борми? Аббос жавоб берди

  • 28 апреля, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигаси 26-турининг энг кескин ва муросасиз беллашувларидан бири “Спартак” ва ЦСКА ўртасидаги Москва дербисида фаол иштирок этди.   

Учрашувни сафарда ўтказганига қарамай, рақиб устида 2:1 ҳисобида зафар қучган “армиячилар” мусобақа жадвалида “Спартак”ни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ушбу баҳсда илк дақиқадан майдонга тушиб, 72 дақиқа давомида ўйнаган Аббосбек Файзуллаев турли манбаларнинг журналистларига билан суҳбатда мухлисларни қизиқтирган масалаларга ойдинлик киритди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига Аббосбек Файзуллаевнинг фикрларини ҳавола этади.

Ҳакам билан тортишиш табиий ҳол (championat.com):

Табиийки, майдонда менда ҳам ҳис-ҳаяжон бўлади. Айниқса, бунақа дербиларда. Бу каби муросасиз учрашувларда ҳакам билан тортишиш нормал ҳолат ҳисобланади. Нафақат мен, ҳамма ҳам шундай қилади.

Буни тўғри тушуниш керак, ўйинда ҳиссиётлар жуда кучли бўлади. Агар кимдир ўзини нотўғри тутган бўлса, буни жазолаш учун ҳакамлар бор – ўйинчи ўз улушини олади.

Келажакда ЦСКАда қолишим ҳақида нима дейишим мумкин? Биз ҳали клуб билан ҳамкорликни узайтириш масаласини муҳокама қилганимиз йўқ.

Самарадорлигимда ўзгариш бор (rusfootball.info):

Мавсумнинг иккинчи ярмида самарадорлигим ўзгарди. Ҳозир ўйнаётган  позициям мен учун янги эканини айтишим керак. Бу жойда мен орқага кўп қайтишимга тўғри келяпти. Шу туфайли янада самарали ўйнаш унчалик ўхшамай турибди.

Энг муҳими, мен жамоага ёрдам беришни истайман. Бош мураббий менинг жойим қаерда эканини кўрсатар экан, ўша ерда ўйнаб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилавераман.

Марко Николич менинг жисмоний ҳолатимни яхши блади. Қишки йиғин давомида текширувлар ўтказилди ва энг юқори натижалар менинг кўрсаткичларим бўлди. Шу сабали мураббий мени янги позицияга қўйди. Менга шу жойда қандай ўйнашни ўргатяпти ва мен ҳаммасини уддалашга ҳаракат қиляпман.

Келажаги ҳақида (matchtv.ru):

Менга аниқ таклифлар борми? Қизиқишлар борлиги ҳақидаги хабарлар доим бўлади. Мен улар ҳақида тўлиқ билмайман. Бор эътиборимни ўйинларга қаратаман. Агентларим ҳам мавсум давомида бошқа жамоалар ҳақида гаплашмаслигимизни яхши билади.

Келаси мавсум ҳам ЦСКАда қоламанми? Кейинги мавсум ҳақида ҳозирдан гапира олмайман. Чунки олдинда муҳим беллашувлар бор. Уларга пухта тайёргарлик кўришим керак.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг августида “Пахтакор”дан ЦСКАга 500 минг евро эвазига трансфер қилинган. Шундан бери “армиячилар” сафида 65 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва 21 та ассист ёздириб қўйди.

21 ёшли ҳужумкор футболчимиз трансферларга ихтисослашган нуфузли манба –  transfermarkt.world портали экспертлари томонидан 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Файзуллаев ЦСКАдан кетиши ҳақида гапирди

“Қийқириқ мода”да ўйнаган Шомуродовнинг ассисти қандай баҳоланди?

Ҳусановга қайси жамоа мос: “Реал”, “Атлетико” ёки “Юве”?

Шомуродов “Интер”га зиён келтирган!

Файзуллаев нега яхши ўйнолмаяпти?

ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади! Трансфер яқинми?

Шомуродов Довбикни “синдирди”!

Файзуллаев “йўқолиб” қолди!

Шомуродов бир гол билан “Рома”нинг мавсум рекордини ўрнатди. Навбат тарихий рекордга!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию