• Суперлига
  • 19-тур

Турон

0 : 1

20/09/2021 19:00

Навбаҳор

  • Низомиддин Зиёвуддинов 37' (автогол)
  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Навбаҳор 3 очкога эга бўлди. Турон эса сўнгги ўрнида қолди.

  • 90+4'

    Мезбонлар сўнгги сонияларда ҳакамдан пеналти талаб қилишмоқда. Аммо ҳакам ҳеч қандай ноодатий қарор чиқармади.

  • 90+ '

    Турон тайм сўнггини ҳужумда ўтказмоқда бироқ бесамар. Навбаҳор анча совуққон ҳаракат қилмоқда.

  • 86 '

    Баҳс асабий руҳда давом этмоқда. Навбаҳор рақибни тўхтатиб қолиш учун кескин қўполликлар ишлатмоқда.

  • 83'

    Дониёр Исмоиловнинг жарима зарбаси блокдан қайтди.

  • 80'

    Фозил Мусаев огоҳлантирилди.

  • 76'

    Навбатдаги сариқ карточка. Бу сафар Бойан Цигер огоҳлантирилди.

  • 74'

    Навбаҳор анча асабий руҳда ўйинни давом эттирмоқда. Бу сафар Коста Гуттинер огоҳлантирилди.

  • 73 '

    Турон бурчакдан тўп тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 70'

    Навбаҳор энг яхши ҳимоя бу ҳужум қабилига амал қилган ҳолда ўз вақтини рақиб жарима майдони ичида ўтказмоқда.

  • 68'

    Уххх! Эҳсони Паншанбе ўзига яратиб берилган бирга бир имкониятни голга айлантира олмади.

  • 64'

    Эҳсони Паншанбе Абдурашидовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

  • 62'

    Муртозоевга узатиб берилган тўп ўз манзилига етиб бормади.

  • 59'

    Хавфлиии! Ким Бо Йонг рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Бироқ ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилмади.

  • 56'

    Мезбонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ ҳужум самарали якунланмади.

  • 54'

    Иккинчи бўлимда Турон устунликни ўз қўлига олган. Ҳужумлар ҳам тобора кескинлашиб бормоқда.

  • 50'

    Юсупов шерикларини қийин аҳволга солиб қўйди. У тўпни майдонга тепиб беришда хатога йўл қўйди.

  • 48'

    Иван Соловёв рақибларига нисбатан анча қўпол ўйнади.

  • 45'

    Бош ҳакам иккинчи бўлимга старт берди. Таймни меҳмонлар бошлаб берди. 

  • 45'

     

    Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида.

  • 45+1'

    Бош ҳакам таймни якунлади. Навбаҳор танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетди.

  • 45+1'

    Қўшиб берилган вақтни Турон ҳужумда ўтказди. Бироқ уринишлар имконсиз. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Туронда биринчи бўлим сўнггида стандарт вазият юзага келди. Бироқ узатилган тўп эгасига етиб бормади.

  • 42'

    Турон бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди

  • 40'

    Меҳмонларда голдан сўнг иштаҳа очилиб кетди. Кетма кет йўлланган зарбалар Зиёвутдиновни ваҳимага солмоқда.

  • 37'

    Гоооол! Низомиддин Зиёвуддинов меҳмонлар уюштирган ҳужумда йўлланган зарбани ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 34'

    Тошпўлатов рақибига нисбатан ҳужумда фол ишлатди, кичик тўқнашув юзага келди.

  • 30 '

    Ҳар жиҳатдан тенг ўйин бўлмоқда. Турон меҳмонларга нисбатан хавфли жавоблари билан мухлислар олқишига сабаб бўляпти.

  • 29'

    Мирзоҳид Ғофуровга нисбатан фол ишлатилди

  • 28'

    Азим Аҳмедовнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвозабонгача етиб бормади.

  • 26'

    Ҳумоюн Муртозоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячилар қўйган блокдан ўтмади.

  • 25'

    Ҳозирча ҳар иккала жамоа вакиллари ҳам алмашиниб ҳужумлар уюштирмоқда. Ўйин тепми юқори даражада.

  • 23'

    Ҳозирча трибунадан ҳар иккала жамоа мухлисларининг ҳам овози баланд эшитилмоқда. Футболчилар юқори иштиёқ билан ҳаракат қилишяпти

  • 20'

    Тошпўлатовга узатилган тўпни рақиблар бир амаллаб олиб қўйишди. Тўп аутга чиқиб кетди

  • 14'

    Тошпўлатов наманганликлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратмоқда

  • 8'

    Зарба! Соловёвнинг креатив зарбаси дарвозага аниқ бормади

  • 6'

    Турон майдон марказини етарлича назорат қилмоқда. Ҳозирча меҳмонлар ҳимояланишга урғу беришмоқда

  • 4'

    Хавфлиии! Қувондиқ Рўзиевнинг жарима майдони ичига уюштирган рейдини ҳимоячилар бир амаллаб тўхтатишди

  • 2'

    Абдулазизхон Абдурашидов рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди

  • 1'

    Қадрли футбол мухлислари, бош ҳакам ўйинга старт берди. Баҳс бошланди