100 та гол урган футболчи “Ливерпуль”дан кетганидан афсусда

“Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилаётган Раҳим Стерлинг яқинда Англия премьер-лигасидаги 100-голини урди.

Ҳужумкор футболчи журналистлар билан суҳбатда ҳаётида бир марта катта хато қилганини тан олди.

- Футболчилик фаолияти жуда қисқа ва сен нима қилишинг кераклигини аниқ билишинг керак. Баъзан қабул қилган хатоларинг хато бўлиб чиқади.  Баъзан ўзгаришлар яхшиликка бўлади.

Фаолиятимдаги афсусланадиган ягона қадамим – “Ливерпуль”дан кетиш бўлган. Қолган ҳаммаси яхши эди.

Ўша пайтда менинг мақсадларим клубники билан тўғри келмай қолган. “Ливерпуль”дан кетганимдан ҳозир ҳам афсусдаман. Клуб фаолиятимда ва ҳаётимда муҳим роль ўйнаган. Доим “Ливерпуль”га алоҳида меҳр билан қарайман, - деди Стерлинг.

Стерлинг 2012-2015 йиллар давомида “Ливерпуль” сафида 95 та учрашувда 18 та гол урган. Кейин “Манчестер Сити”га ўтиб, ҳамон “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилмоқда. Гвардиола жамоасида Раҳим 209 та ўйинда 82 та тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
19/12/2021 23:04
To'ri o'sha payt Liverpool pul borsida va oldinga katta maqsad qo'ygan jamoa emas edi va Sterling SOQQANI bosib APL da chempion bo'lishi tanladi va ketish uchun xamma xarakatni qildi. Keyin esa voqela umuman bishqa tarafga rivojlandi va CHEMPIONLIK TITULLAR ... daxshat kamandayam zo'r
Endi xammasi o'tgandan keyin STERLIN JANOBLARI to'ydan keyin ....
Umuman keregi yo'q o'yinchi LIVERPOLL ga