120 дақиқа давом этган ўйинда

Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Барселона" - "Реал" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "қаймоқранглилар" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Қироллик клуби" сафида Винисиус, Бензема ва Вальверде ўз номига гол ёздириб қўйди. Каталонияликлардан Люк Де Йонг ва Ансу Фати бу голларга жавоб қайтарди. 

Шундай қилиб, Анчелотти шогирдлари мазкур турнир финалига йўл олди. Эртага бўлиб ўтадиган "Атлетико" - "Атлетик" ўйини ғолиби уларга финалда рақиблик қилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×