А Серия. Марказий баҳсда "Ювентус" ғалаба қозонди. Шомуродов 81-дақиқада ўйинга қўшилди
Италия А Серияси 8-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Ювентус" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 16-дақиқасида Мойзе Кин ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида "бўрилар" орадаги фарқни йўққа чиқариши мумкин эди, бироқ Верету пенальтидан фойдалана олмади.
Легионеримиз Элдор Шомуродов 81-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 90+3'

Ҳакам хуштаги янгради ва учрашув якунланди. "Ювентус" ўз майдонида "Рома" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди
- 90+2'
Қўшиб берилган дақиқаларда Моуриньо шогирдлари гол уриш учун олдинга ўтмоқда
- 90+'

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 89'

Бу сафар ҳакам Манчига сариқ карточка кўрсатди
- 88'

Данило ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 87'
Дарвозага йўлланган зарбалар бўйича статистика: 8-13
- 85'

Шомуродов огоҳлантирилди
- 84'
Кристантенинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига йўл олди
- 80'

"Рома"да ўзгариш: Верету ўрнига ШОМУРОДОВ туширилди
- 76'

"Юве"да навбатдаги ўзгариш: Бернардески кетди. Унинг ўрнида Артур ҳаракат қилади
- 73'
ВУУУУҲ! Матиас Винья осонликчи "Юве" ҳимоячиларини ортда қолдириб, дарвоза томон зарба йўллади. Чап бурчакка йўналтирилган зарба бир ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига йўл олди
- 71'

"Ювентус"да ўзгариш бўлади: Мойзе Кин ўрнига Кулусевски, Кьеза ўрнига эса Мората туширилди
- 67'
Пеллегрининг жарима зарбасидан узатган пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 65'
ЗАРБААА! Веретунинг айланма зарбаси дарвоза тўсинининг ёнгинасидан ўтиб кетди
- 61'
"Юве" қисқа паслар билан рақибнинг сабрини синамоқда.
- 57'
Эл-Шаарави рақиб футболчисини йиқитди
- 55'
Йўқ! Пенальти йўқ. Ўйин давом этади
- 52'
Пеллегрини жарима майдони ичида тўқнашувдан сўнг йиқилди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Пенадьти белгиланиши мумкин
- 49'

Орсато Де Шильога қўпол ўйнагани учун сариқ карточка кўрсатди
- 47'

Пеллегрининг бурчак тўпидан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштирди
- 46'

Иккинчи таймга старт берилди
- 45+5'

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0!
- 45+3'

Ҳакам Абрахамни огоҳлантирди
- 45+'

Биринчи таймга ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди
- 43'

ВАААЙ! Жордан Верету 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмади! Шенснидан сейв!
- 42'

Пенальти! Ҳакам "Юве" дарвозасига 11 пенальти белгилади. Шенсни тўп учун курашда Михитарянга нисбатан қўполлик ишлатди
- 40'

"Рома" футболчиси гол урганди, бироқ голгача бўлган вазиятда жарима майдонида дарвозабонга нисбатан фол ишлатилгани учун гол инобатга олинмади
- 39'
Абрахамда яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ ортдан югуриб келган туринликлар футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 38'
"Рома" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Эл-Шаарави қанотдан тезликда кириб келди ва жарима майдони ичига тўпни узатди. Абрахамнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
- 36'
"Ювентус" тўп назоратини ўз томонига оғдриш билан банд. Жамоалар хавфли ҳужумлар уюштирмаяпти
- 31'
Эл-Шааравининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча кучсиз чиқди
- 28'
Бентанкур фол ишлатди.
- 27'

Мажбурий ўзгариш: Заньоло ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Стефан Эл-Шараави туширилди
- 25'
Заньоло рақиб жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди
- 22'
Ҳаммаси яхши Николо ўйинни давом эттира олади
- 21'

"Рома" футболчиси Заньоло жароҳат олган бўлиши мумкин. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 21'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг "бўрилар" гол уриш илинжида олдинга ўтмоқда
- 16'

ГООООООООООЛ! Де Шильонинг қанотдан узатилган пасидан сўнг аввалига Бентанкур бош билан зарба йўллади кейин Мойзе КИН тўпни дарвозага буриб қўйди
- 15'
"Рома" футболчилари майдон марказида майда паслар билан рақиб хатосини кутмоқда
- 11'
"Рома" футболчисининг кучли зарбаси Бонучига тегиб қайтди. Ҳимоячига майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 9'

Бурчак тўпидан сўнг Кристантенинг бош билан йўллаган зарбасига озгина ноаниқ чиқди
- 8'
ЗАРБААА! Заньоло икки рақибини алдаб тўпни Пеллегринига узатди. Унинг кучли зарбасига аниқлик етишмади
- 6'
Стандарт вазиятдан сўнг Манчини бош билан дарвозага зарба йўллади. Войцехга бу қийинчилик туғдирмади
- 3'
Ўйин темпи жуда юқори. Абрахам ҳужумда Кьелинига нисбатан фол ишлатди
- 1'
Дастлаби дақиқаданоқ майдон эгалари олдинга ўтди. Бернардескининг зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди
- 1'
Баҳсни Даниэ Орсато бошқариб боради. Умид қиламиз, у майдондалиги деярли сезилмайди
- 1'

Учрашувга старт берилди!
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
- 0'
"Рома" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродов Турин клубига қарши ўйинни захира ўриндиғида бошлайди
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бир неча сониялардан сўнг А Серияда турнинг марказий баҳси старт олади.



Фикрлар