А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси "Сити" таклифини рад этди

"Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандес фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи эмас. 

"Calciomercato" нашрининг ёзишича, футболчи хизматига Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. Аммо Тео "россонерилар"ни тарк этишни хоҳламаяпти. 

Маълумотларга кўра, яқин вақт ичида Эрнандес миланликлар билан янги битим имзолайди. Янги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган бўлади. 

Аввалроқ, ҳимоячини ПСЖ ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида ёзгандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!