Абрамов ишонч билдирмаган тўпурар легионеримизни Европага сотишмоқчи!

Қозоғистон примьер-лигасида совринли ўринлар учун курашиш мақсадида “Актобе” клуби қишки трансферлар вақтида таркибини сезиларли даражада кучайтирган эди. Актобеликларнинг энг шов-шувли трансфери Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев бўлди.

sC6S9B16136482331772_l_1

Лекин чемпионат ўйинлари “Актобе” учун муваффақиятли кечмаяпти. Юқори ўринлар учун курашиши кутилган жамоа мусобақа жадвалининг қуйи қисмига тушиб қолди.

Вужудга келган вазият легионер футболчиларда бу лойиҳанинг келажагига шуб ҳа уйғотаётгани айтилмоқда. Хусусан, қозоқ матбуотининг ёзишича, Игорь Сергеев ҳам “Актобе”нинг келажагига ишонмаяпти.

Қозоғистонда ёзги трансфер бозори очилди. Чемпионатнинг биринчи ярмида ўзини кўрсата олган футболчиларга бошқа клублардан таклифлар кела бошлади.

“Актобе” клуби раҳбарияти ҳам бошқа жамоалар эътиборини қозонган футболчиларини сотиб юборишга қарор қилди. Бироқ, актобеликлар Игорь Сереевни Қозоғистон премьер-лигаси вакиллари сафига трансфер қилмайди. Сабаби оддий – улар рақиб жамоа кучайиб кетишини истамайди. Шу боис, “Актобе” агар  Игорь Сергеевни жамоада қолишга кўндира олмаса, хориж жамоаларидан бирига сотиб юбормоқчи.

g46299118_52ddd56341af488f3dadd63b31dfced6_1

“Актобе” лойиҳасининг ўхшамаганига клубда молиявий инқироз борлиги сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Улар Игорь Сергеев трансфери орқали молиявий ҳолатни барқарорлаштирмоқчи. Игорь жамоанинг энг катта маош оладиган футболчиси ҳисобланади. Норасмий маълумотларда улар легионемизга ойига 19000 минг доллар миқдорида маош тўлаётгани ҳақида ёзилмоқда.

Аввалроқ, “Пахтакор” ўз тарихидаги энг зўр тўпурарни қайтариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бундан ташқари, Игорь Сергеевнинг агенти футболчига Англиянинг “Шеффилд Юнайтед" клубидан қизиқиш борлигини тасдиқлаган.

Шунингдек, Польша ва Чехия жамоалари ҳам Игор Сергеев трансферини амалга оширишга тайёр. Клублардан бири “Актобе”га 75000 евро таклиф қилаётган экан.

Игорь Сергеевнинг ўзи Қозоғистон премьер-лигасида ўзининг тўпурарлик маҳоратини намойиш эта олди. Легионеримиз янги жамоаси сафида 18 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 марта аниқ нишонга олди, битта голли пас узатди.

Игорь Сергеев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йилда асосий таркибда дебютини нишонлаган. 28 ёшли ҳужумчи ўтган йили “Пахтакор”нинг Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг зўр тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилиб олган эди. Сергеев ўзини тарбиялаган клуб учун миллий чемпионатда 180 та учрашув ўтказиб, голлари сонини 101 та етказди.

Шунингдек, Игорь фаолияти давомида Хитой чемпионатида “Бэйцзин Гоань” (14 та ўйин, битта гол) ҳамда Бирлашган Араб Амирликларида “Аз-Зафра” (6 та ўйин, битта гол) шарафини ҳимоя қилган.

Тажрибали ҳужумчи “Пахтакор” сафида тўрт карра Ўзбекистон чемпиони, икки карра мамлакат кубоги соҳиби, бир бор чемпионат бронза медали совриндори бўлган. Бундан ташқари, Игорь Сергеев 2015 йилги чемпионат якунларига кўра, мусобақанинг энг яхши тўпурари  унвонига сазовор бўлган эди.

серг_1

Игорь Сергеев илк маротаба Ўзбекистон миллий терма жамоасига 2013 йилнинг 10 сентябрида Иорданияга қарши ўтказилган учрашувда жалб қилинган эди. 15 октябрь куни терма жамоамиз сафидаги иккинчи ўйинида Вьетнам дарвозасини ишғол қилиб, дебют голини киритган. Шундан бери, бош жамоа таркибида 54 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 марта аниқ нишонга олган.

Игорь Сергеев жорий мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётганига қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов футболчиларимиз учун муваффақиятсиз якунланган жаҳон чемпионати саралаш мусобақасининг Саудия Арабистонида ташкил этилган босқичида Игорь Сергеевга ишонч билдирмади...

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Остон Ўрунов Европа жамоаси таклифини рад этди!

Бир нокаутчи ўч олиш учун Баҳодир Жалоловни “пойлаб” юрибди!

Расман! Россия клуби чемпион футболчимизни олди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/07/2021 23:20
БАБАЯН ИШОНГАН АБРАМОВ ХОР ҚИЛГАН ЎЙИНЧИМИЗМИ ИГОРЖОН ОМАД СЕНГА.
&
Ашуров Бахтийор
08/07/2021 06:43
Газа газуй Игоржон!